АҚШ Ўзбекистондаги иммиграция ва фуқаролик бюросини ёпмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i44330
АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизмати (US Citizenship and Immigrations Services) 21 та мамлакатдаги бюроларини ёпишга тайёргарлик кўряпти.
(last modified 2019-03-14T10:58:48+00:00 )
март 14, 2019 15:58 Asia/Tashkent
  • АҚШ Ўзбекистондаги иммиграция ва фуқаролик бюросини ёпмоқда

АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизмати (US Citizenship and Immigrations Services) 21 та мамлакатдаги бюроларини ёпишга тайёргарлик кўряпти.

Мазкур ташкилот директори Фрэнсис Сиссна хизмат Давлат департаменти билан келишган ҳолда бир неча ой ичида ўз бюроларини ёпишини айтиб ўтган.

Оилавий визалар бериш, фарзандликка олиш, Америка фуқаролигини бериш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш каби вазифалар АҚШнинг тегишли давлатлардаги элчихоналари ва консулликлари ўртасида тақсимланади.

АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизмати февраль ойи бошида Москва шаҳридаги бюросини ёпиш ҳақида қарор қабул қилганди. Россия, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Эстония, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистондан иммиграция билан боғлиқ масалаларни Афинадаги бюро ўз зиммасига олади.