Ўзбекистон масжидларида Янги Зелландиядаги теракт қурбонлари хотирасига Қуръон тиловат қилинади
(last modified Sun, 17 Mar 2019 06:23:03 GMT )
март 17, 2019 11:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон масжидларида Янги Зелландиядаги теракт қурбонлари хотирасига Қуръон тиловат қилинади

Бугун, 17 март куни Ўзбекистондаги барча жоме масжидларда пешин намозидан сўнг, 15 март куни Янги Зеландияда амалга оширилган қонли ҳаракатларда ҳалок бўлган мусулмонлар ҳаққига Қуръони карим ўқилиб, тиловат қилинади. Бу ҳақда Qalampir.uz’нинг Ўзбекистон мусулмонлари идорасидаги манбаси маълум қилди.

Муфтий Усмонхон Алимовнинг шаҳид бўлганлар ҳаққига дуо қилиш тавсия этилган мактуби республиканинг барча жоме масжидларига етказилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни 4 нафар қуролланган террорчилар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга кириб, ибодат қилаётганларга қарата ўқ узган. Ҳодиса натижасида қурбон бўлганлар 50 нафардан ортди.

"Ан-Нур" ва "Линвуд" масжидларида ҳам намозхонлар ўққа тутилган. Натижада 49 киши яраланган.