Ўзбекистон Ёқутистондаги антимигрант акцияларидан ҳавотирда
(last modified Thu, 21 Mar 2019 05:12:18 GMT )
март 21, 2019 10:12 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон  Ёқутистондаги антимигрант акцияларидан ҳавотирда

Ўзбекистоннинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Саха Республикасидаги меҳнат мигрантларига қарши кўпсонли митинглар туфайли ушбу региондаги ўзбек диаспораси вакиллари билан боғланишди

17 март куни маҳаллий ОАВ кўнгиллилардан олинган хабар асосида Ёқутистоннинг 36 яшар фуқароси йўқолгани ҳақида эълон тарқатган эди. Волонтёрларнинг сўзларига кўра, аёл жуда кеч уйига қайтаётган бўлган ва уйларнинг бирини олдида номаълум шахслар уни машинага ўтқазиб, олиб кетишган. Жабрдийда қизига қўнғироқ қилишга улгурган.

Тез орада ОАВда бош гумондор - Қирғизистон фуқароси эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. У ва унинг шериклари таксистлик қилишлари айтилмоқда. Бу хабар Ёқутистонда жамоатчилик орасида катта шов-шувларга сабаб бўлди: бир неча юз норози фуқаролар шаҳарнинг бош майдонига митингга чиқдилар. Улар мигрантлар номига ёқимсиз лозунгларни қичқиришган ва ҳукуматни регионда ноқонуний миграцияга нуқта қўйишга чақирганлар.

Ўзбекистон меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, айни вақтда Саха Республикасида 11 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари меҳнат фаолиятини олиб боришади. Вазирлик ходимлари Ёқутистондаги ўзбек диаспораси вакили Тошпўлат Ёдгоров билан боғланишди. Ёдгоров ҳолат хавфли эмаслигини, ўзбекистонликлар ҳаёти ва соғлиғига ҳеч нарса таҳдид қилмаётганини айтган. Аммо бунга қарамай, диаспора вакили эҳтиёткорликни йўқотмасликка ва эҳтиёж бўлмаса, одамлар кўп йиғиладиган жойларга бормасликка чақирган.

Ёрлиқ