Мирзиёев ўзбекистонликларни Наврўз байрами билан табриклади
Бугун 21 март куни Ўзбепкистон пойтахтидаги "Humo Arena" мажмуасида Наврўз айёмига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон президенти нутқ сўзлаб, Ўзбекистон учун 2019 йил нега албатта баракали келиши ҳақида тўхталди
Шавкат Мирзиёев байрам нутқи давомида 21 март куни туни билан, қолверса эрталабгача ёғиб чиққан ёмғир борасида ҳам тўхталди.
"Байрам куни ёққан ёмғирда илоҳий куч бор, Наврўз куни ёмғир ёғса, албатта, йилимиз баракали келади. Мана шунинг учун бугунги ниятимиз ҳам, истакларимиз ҳам амалга ошади, йилимиз биз ният келгандек қутлуғ келади", - деди Мирзиёев ҳамда барчага "ҳаётингиз баҳор тонгидек тиниқ, бахтли ва фаровон бўлсин! Шарқона Янги йилимиз – Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ ва баракали келсин", – дея тилак билдирди.
-
Шавкат Мирзиёев «Humo Arena» муз саройининг очилиш маросимида иштирок этди (фотожамланма)
-
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди