Петербургда террорчиларга пул жўнатганликда гумон қилинаётган ўзбекистонлик аёл суд қилинади
март 22, 2019 12:37 Asia/Tashkent
Россиянинг Санкт-Петербург суд террористик фаолиятга кўмак кўрсатишда айбланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган аёл кишига нисбатан жиноий ишни кўриб чиқади
Тергов қўмитасининг минтақа бўйича Бош тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тергов версиясига кўра, 2016 йил июнидан 2017 йил октябрига қадар Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи 39 ёшли аёл банкдаги ўз шахсий ҳисобидан Туркия ва Озарбойжонга пул жўнатган, улар террористик фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган бўлган. У турли шахслар, жумладан, ИШИД аъзоларидан маблағ олган. Жами ярим миллион рублдан ортиқ (7,8 минг доллар) пул жўнатилган.
Ёрлиқ