Ғофур Раҳимов истеъфога чиққан -ми?
(last modified Sat, 23 Mar 2019 05:50:59 GMT )
март 23, 2019 10:50 Asia/Tashkent
  • Ғофур Раҳимов истеъфога чиққан -ми?

3-ноябрида AIBA Халқаро хаваскор боксчилар уюшмаси президенти этиб сайланган ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов ўз лавозимидан кетгани айтилади.

Расмий баёнотда айтилишича, Раҳимов бу қарорни ўз хоҳиши билан қабул қилган. 

У шунингдек, 25 йиллик фаолияти давомида боксда жуда кўп нарсаларга эришганини ва бундан фахрланишини айтган.

Раҳимов ўз расмий баёнотида бу қарорга келишига сиёсий ҳолат сабаб бўлганини айтган.

"...мен шу пайтгача сиёсат ва спортни алоҳида кўришга ҳаракат қилиб келдим. Лекин бу уринишларга қарамай, сўнгги бир неча ой давомида олимпия бокси атрофида кўплаб мунозаралар бўлди. Уларнинг аксарияти спорт эмас, асосан сиёсат билан боғлиқ эди. <...> Яна бир марта, аввал ҳам кўп бора такрорлаганим сингари, айтиб ўтмоқчиман, менга қарши айбловлар олдиндан режалаштирилган ва сиёсий таг замирга эга ёлғонларга асосланган. Мен ҳақиқат ғалаба қилишига ишонаман. Шундан бўлсада, мен буни ҳамиша айтиб келганман, мен ҳеч қачон Боксдан устун бўлмайман, ва президент сифатида бизнинг спорт туримиз ва бизнинг спортчиларимизга хизмат қилиш учун қўлимдан келганини амалга оширмоғим шарт", - дейилади баёнотда.