Дубай амири Ўзбекистон президентининг ташрифи ҳақида ўзбек тилида твит ёзди
Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи доирасида 10 миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги келишувларга эришилди.
Бирлашган Араб Амирлиги вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Твиттерда ўзбек тилида твит ёзди.
“Биз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига давлат ташрифи билан келганидан жуда ҳам мамнунмиз. Ушбу ташриф икки давлатимиз ўртасидаги алоқаларда янги саҳифани очиб беради”, - деб ёзилган твитда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи доирасида 10 миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги келишувларга эришилди.
Инвестициялар, молия, муқобил энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар имзоланди.