Ӯзбекистон Афғонистон давлати ва Толибон музокараларига мезбонлик қилмоқчи
(last modified Mon, 01 Apr 2019 10:05:15 GMT )
апрел 01, 2019 15:05 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон Афғонистон давлати ва Толибон музокараларига мезбонлик қилмоқчи

Ӯзбекистон Афғонистон давлати ва Толибон музокараларига мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Эрон Телерадиокомпанияси мухбирининг хабарига кӯра Ӯзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Республика Президентининг хавфсизлик ишлари бӯйича маслаҳатчиси Виктор Мухаммедовлар Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашувда Ӯзбекистоннинг Афғонистон давлати ва Толибон музокараларига Самарқанд шаҳрида мезбонлик қилишга тайёрлигини билдиришди.

Ашраф Ғани ҳам ӯз навбатида Ӯзбекистоннинг Афғонистон давлати ва Толибон музокараларига мезбонлик қилиш ташаббусини юксак қадрлашини айтиб, миннатдорчилик билдирди.

Мулоқот чоғи, шунингдек минтақавий масалалар, Ӯзбекистон ва Афғонистон ӯртасидаги тижорат ва транзит муносабатларини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Ёрлиқ