Евроиттифоқ ҳайъатининг Тошкентдаги мулоқотлари давом этмоқда
(last modified Tue, 02 Apr 2019 12:22:01 GMT )
апрел 02, 2019 17:22 Asia/Tashkent
  • Евроиттифоқ ҳайъатининг Тошкентдаги мулоқотлари давом этмоқда

Ӯзбекистон давлат мулозимлари ва Европа иттифоқи ҳайъати Афғонистонни қайта қуришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилишди

Европа иттифоқи ҳайъати Ӯзбекистон Ташқи ишлар вазири билан мулоқотда иккитомонлама, минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишди.

ФОРС ахборот агентлигининг хабарига кӯра Европа иттифоқининг Марказий Осий мамлакатлари бӯйича махсус вакили Питер Буриан ва шу ташкилотнинг Афғонистон бӯйича махсус вакили Роланд Кобиа бугун Тошкентда  Ӯзбекистон Президентининг Афғонистон бӯйича махсус вакили Исматулло Иргашев  билан мулоқот қилишди.

Учрашувда Афғонистон муаммосини сиёсий йӯл билан ҳал қилиш, бу мамлакатга иқтисодий ёрдам кӯрсатиш мақсадида икки томонлама ва кӯптомонлама ижтимоий ва иқтисодий лойиҳаларни  амалга ошириш, афғон ёшларини ӯқитиш каби масалалар муҳокама қилинди.