Ўзбекистон ТИВ раҳбари МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашди
(last modified Sat, 06 Apr 2019 05:48:12 GMT )
апрел 06, 2019 10:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашди

5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашди.

Ўзбекистон ТИВ хабарида келтирилишича, Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик масалалари ҳамда иштирокчи давлатларнинг ўзаро алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг йиғилишдаги нутқида таъкидлашича, Ўзбекистон сўнгги 2 йилда МДҲ доирасидаги фаолиятини жадаллаштирди ва айни пайтда Ҳамдўстликнинг қарийб 50 та тармоқ органлари ишида тўлиқ иштирок этмоқда. МДҲга ҳамраис-мамлакат сифатида 2019 йилда Ўзбекистон томони 7та тармоқ органлари йиғилишларини ўз ҳудудида ўтказади.

Вазирлар томонидан 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ҳарбийлари қабрлари ва ҳарбий ёдгорликларини сақлаш ва муносиб асраб-авайлаш зарурлиги тўғрисидаги мурожаат, МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги шерикчиликни фаоллаштириш бўйича Ҳаракатлар дастури, турли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга йўналтирилган бошқа қарорлар қабул қилинди.

Ёрлиқ