Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
(last modified Tue, 13 Sep 2016 06:28:25 GMT )
сентябр 13, 2016 11:28 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан алоҳида учрашувда музокара ўтказди.Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди.  

Қозоғистон президентининг матбуот хизмати хабар беришича, учрашувда сиёсатчилар икки томонлама муносабатлар масаласини муҳокама қилган.

Учрашувда яна бир бор Ислом Каримовнинг ўзбек давлатчилиги тараққиёти ва икки давлатнинг ўзаро муносабатларига қўшган ҳиссаси эътироф этилган.

Қозоғистон президенти икки давлат хоҳ икки томонлама, хоҳ халқаро ташкилотлар фаолияти доирасида ҳар қандай масала юзасидан ўзаро ечим топа олганини таъкидлаган.

Қозоғистон раҳбари икки давлат ўртасидаги "қардошлик муносабатларини" бундан буён ҳам мустаҳкамлашда давом этиш лозимлигини қайд этиб ўтган.

Бундан ташқари, Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек муҳим ҳудудий ва халқаро мавзулар бўйича фикр алмашди.

Ёрлиқ