Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади
Ўзбекистон президенти турли соҳалар, жумладан иқтисодий соҳада Афғонистон билан алоқаларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод билан Тошкент шаҳрида учрашиб, Ўзбекистон Афғонистон билан анъанавий яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришга муҳим аҳамият қаратаётгани, ушбу мамлакатда барқарорлик ўрнатилиши ва иқтисодиёт қайта тикланишига амалий ҳисса қўшиш тарафдори эканини қайд этди.
Шунингдек, давлат раҳбари Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлашда афғон халқининг бош ролини назарда тутган ҳолда халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини самарали мувофиқлаштириш зарурлиги қайд этди.
Залмай Халилзод Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашиб, музокара ўтказди. Бу учрашув чоғида Афғонистондаги вазъият ва ушбу мамлакатда тинчлик музокараларининг истиқболи ҳақида фикр алмашилди.