Мирзиёевнинг тўнғич қизи Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари бўлди
(last modified Sat, 13 Apr 2019 06:26:41 GMT )
апрел 13, 2019 11:26 Asia/Tashkent
  • Мирзиёевнинг тўнғич қизи Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, вазирлик ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Хусусан, давлат раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича белгиланган вазифаларни сифатли ва самарали амалга ошириш масалалари алоҳида қайд этилди.

Кенгайтирилган йиғилишда шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига ва Агентлик жамоасига янги раҳбарият таркиби таништирилди – Агентлик директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов, директорнинг биринчи ўринбосари Авазбек Ходжиметов, директор ўринбосарлари этиб Саида Мирзиёева Шавкатовна ҳамда Ғайрат Бозоров тасдиқланди.