Россияда қизларни зўрлаб келган ўзбекистонликлар қўлга олинди
Россиянинг Воронеж шаҳрида қизларнинг номусига теккан уч нафар ўзбекистонлик суд қилинди.
Хабарда ёзилишича, уч нафар Ўзбекистон фуқароси 2017 йилнинг сентябрь ойида Воронеж шаҳрида олдиндан тил бириктириб, жиноят содир этишга келишиб олишган. Жиноятчилар 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган тўрт нафар қизларга нисбатан босқинчилик ва номусга тегиш жиноятларини содир этишган.
Суд жиноятчиларни ушбу жиноятларни содир этишда айбдор деб топди. Суд ҳукмига кўра, улардан бирига ўн йил, иккинчисига тўққиз йил, учинчисига эса тўрт йилу олти ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган.
Бундан ташқари, жабрланувчилар фойдасига икки миллион рублдан ортиқ маънавий зарар ва 22 минг рубль моддий зарар ундирилган.
-
Россияда икки аёлнинг номусига тегишга уринган Ўзбекистон фуқароси ушланди
-
Россияда Ўзбекистоннинг 4,5 млн фуқароси миграция ҳисобига қўйилган