Airbus компанияси Тошкент давлатига ўнлаб вертолётларни етказиб беришни режалаштирган
(last modified Fri, 19 Apr 2019 07:47:37 GMT )
апрел 19, 2019 12:47 Asia/Tashkent
  • Airbus компанияси Тошкент давлатига ўнлаб вертолётларни етказиб беришни режалаштирган

Куни кеча Airbus франсуз ҳаво учоқлари компанияси Ўзбекистонни 34 дона вертолёт билан таъминлаш ҳақида келишув шартномасини имзолади.

Бу ҳақида Франциянинг Европа ва Ташқи ишлар вазирининг давлат котиби Жан Батист Лемуан Тошкентда ўтган брифингда хабар берган.  

«Олмахон» (Écureuil) моделидаги бир двигателли енгил вертолётлар тез ёрдам ва тиббий эвакуация учун йўналтирилади.

Маълумот учун, франциялик дипломат иқтисодий ҳамкорлик келишувларини тузиш учун 15 – 20 апрель кунлари Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистонда бўлади.

Лемуан Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкент вилоятидаги Чорвоқ ГЭСига ҳам ташриф буюрган. Франция тараққиёт агентлиги Чорвоқ ГЭСини модернизациялаш учун жами 73 миллион евро миқдоридаги лойиҳага инвестиция киритади.

 

Ёрлиқ