Ўзбекистон – Жанубий Корея умумий қиймати 12 миллиард долларлик келишувлар имзолашди
Шавкат Мрзиёев Кўксаройда ўтган музокараларда ишбилармонлик алоқаларини қўллаб-қувватлаш, айниқса, ўрта ва кичик бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.
Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар улкан ғоя ва лойиҳаларни ҳаётга дадил жорий этиш учун кенг имкониятлар очмоқда. Ўтган йили мамлакатимизда янги қўшма корхоналар сони 3 баробар кўпайди. Уларнинг орасида Корея капитали иштирокида ташкил этилган 160 та корхона мавжуд. Биз бундан буён ҳам Корея бизнесининг мамлакатимиздаги иштирокини кенгайтириш учун энг қулай шароитларни яратишга тайёрмиз, - деди Шавкат Мирзиёев.
Корея Республикаси Президенти Ўзбекистон азалдан савдо, илм-фан, маданият маркази бўлгани, бугунги кунда ҳам бизнес учун кенг имкониятлар очилаётганини қайд этди. Жанубий Корея Ўзбекистондаги инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибалар билан ўртоқлашишга тайёр эканини билдирди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея бизнес-форумда умумий қиймати 12 миллиард доллардан зиёд бўлган муҳим келишувларга эришилди ва битимлар имзоланди
Улар энергетика, нефть-газ, химия ва тоғ-кон, машинасозлик ва электр техникаси, транспорт ва логистика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, инфратузилмалар, ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли тиббиёт каби устувор йўналишларни қамраб олган.
Жанубий Корея ишбилармонларини мамлакатимиз иқтисодиётидаги янги имкониятлардан фаол фойдаланишга чақирди.