апрел 20, 2019 10:22 Asia/Tashkent
  • Жорий йилнинг I чорагида Ўзбекистонга 1,4 миллион сайёҳ келган

2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда янги туристик ташкилотларнинг сони 111тага кўпайди

2018 йилда 2017 йилга нисбатан Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони икки баравар кўпайди, – дейди Ўзбекистон Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси (АЧТО) раиси Гулчеҳра Исроилова. – Агар 2017 йилда Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар сони 2,7 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2018 йилда уларнинг умумий сони 5,3 миллион кишидан ошди. Узоқ чет мамлакатлардан келаётган сайёҳларнинг энг кўп ўсиши АҚШда кузатилган. Бу давлатдан Ўзбекистонга келган фуқароларнинг сони 8 баравар ошди. Бундан ташқари, Жануби-Шарқий Осиёдаги аҳолининг юртимизга бўлган қизиқишини кузатиш қувонарли. Индонезия ва малайзиялик сайёҳлар Ўзбекистонни зиёрат туризмига умид берувчи мамлакат деб ҳисоблайди.

2019 йилнинг биринчи чорагида мамлакатга 1,4 миллионга яқин сайёҳ келган. Ўсиш суръатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 972,3 минг кишига ортган.

Ёрлиқ