Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари бир бирига ҳамдардлик билдирди
(last modified Sun, 21 Apr 2019 06:46:50 GMT )
апрел 21, 2019 11:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари бир бирига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳамдардлик билдирди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ҳам Жамбул областида содир бўлган автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг фожиали ҳалок бўлиши муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

«Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг қариндош ва яқинларига ҳамдардлигим ва таскинимни етказишингизни сўрайман. Жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишларини ва ўз оилаларига қайтишларини тилайман», - дейилади Ўзбекистон президентига йўлланган телеграммада.

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Қордай туманидаги «Тошкент—Олма-ота» трассасининг 181-километрида 20 апрель шанба куни маҳаллий вақт билан тонгги соат 05:09 да 49 нафар йўловчини олиб кетаётган Van Hool русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Бу фожиа оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Улардан 8 нафари Қозоғистон, 3 нафари Ўзбекистон фуқароси эди.

32 нафар киши турли даражадаги тан жароҳати олган, уларнинг 13 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Барча жабрланганлар Қордай туман касалхонасига етказилган.

 

Ёрлиқ