Қозоғистонда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди
(last modified Mon, 22 Apr 2019 08:03:13 GMT )
апрел 22, 2019 13:03 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси ватанига олиб келинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

«2019 йил 20 апрель куни Жамбил вилоятида рўй берган ЙТҲ натижасида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари У.Абдухаликов, А.Калмуратов, Д.Ермекбаева жасадлари қариндошлари томонидан шахси аниқлаштирилиб, Бош консулхона ходимлари томонидан расмийлаштирилганидан сўнг, қариндошлари ҳамроҳлигида 2019 йил 22 апрель куни «Жибек Жоли» – «Ғишт Кўприк» назорат-ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга етказилди», дейилади ТИВ хабарида.

Ушбу ЙТҲда жароҳат олган 13 нафар Ўзбекистон фуқароси ФВВ махсус самолёти билан кеча, 21 апрель куни Ўзбекистонга олиб келиниб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида «Чимкент – Олмаота» йўлида ичида 49 нафар йўловчи бўлган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 11 киши қурбон бўлган, 29 киши жароҳатланганди.