апрел 27, 2019 10:45 Asia/Tashkent
  • Самарқанддаги даҳшатли автоҳалокатда 3 киши ҳалок бўлди

Навоий вилоятида яшовчи Б.И. Howо sinotruk русумли юк машинасида Нарпай тумани, Олтиўғил маҳалласида яшовчи 4 нафар фуқарони уриб юборди.

Воқеа оқибатида 3 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди, бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

26 апрель куни мазкур ҳодиса ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари У.Шарипов иштирокида Олтиўғил ва Бедан маҳаллалари аҳолиси билан бирга муҳокама этилди. Учрашувда ушбу мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган омиллар таҳлил этилиб, йўлларда ҳаракатланишда амалдаги қоидаларга қатъий риоя қилиш лозимлиги таъкидланди.

Ёрлиқ