Тошкентда Ўзбекистон ва Хитой мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i45075
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири генерал-полковник Вэй Фэнхэ бошчилигидаги ХХР ҳарбий делегациясини қабул қилди
(last modified 2019-04-28T05:57:25+00:00 )
апрел 28, 2019 10:57 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон ва Хитой мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири генерал-полковник Вэй Фэнхэ бошчилигидаги ХХР ҳарбий делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон мудофаа вазири меҳмонларни қизғин қутлаб, Ўзбекистон Республикаси президентининг Хитой Халқ Республикасига 2017 йил май ойидаги давлат ташрифи  икки мамлакат муносабатларида янги саҳифа очди ҳамда ўзбек-хитой ҳамкорлиги ривожланишининг тарихий босқичи бўлганини қайд этди.

«Икки томонлама самарали ҳамкорликнинг ўтган йилларини баҳолаган холда ишонч билан айтиш мумкинки, Хитой, бу – дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш алоқалари тобора мустаҳкамланаётган, ишончли, вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкордир», – деди генерал-майор Баҳодир Қурбонов.

Ўзбекистон мудофаа идораси бошлиғи Ўзбекистон Хитой билан энг аввало, ҳар иккала давлат учун манфаатли, аниқ амалий кўринишдаги қўшма ҳамкорликни ривожлантириш борасида икки томонлама алоқаларни чуқурлаштиришдан манфаатдорлигини таъкидлади. 

Якунда Ўзбекистон ва Хитой мудофаа вазирликлари ўртасида 2019 йилга икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди.