Ўзбекистонлик кассир аёл харидорлар кўз ўнгида пичоқлаб кетилди
Тула вилоятининг Узловая шаҳридаги «Пятёрочка» супермаркети кассири бўлган ўзбекистонлик харидорлар кўз ўнгида пичоқлаб кетилди
Воқеа 29 апрель куни содир бўлган. Эркак аёлга пичоқ билан 20 та зарба бериб, воқеа жойидан қочиб кетган. Супермаркет қўриқчилари уни тўхтатмаган.
Кассир аёл уч нафар фарзанди бор ўзбекистонлик Умида С. бўлиб, у олган жароҳатлари оқибатида касалхонада вафот этган.
Полиция қисқа фурсатда гумонланувчи 34 ёшли маҳаллий фуқаро Андрей К. эканлигини аниқлаган ва у қидирув ишларида қўлга олинган. Содир бўлган воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Аниқланишича, жиноятчи кассир қиз билан қўшни бўлиб, улар ўртасида эркакнинг хатти-ҳаракатлари сабабли аввал ҳам келишмовчилик бўлган. У спиртли ичимликларни истеъмол қилиб, кўпинча мусиқани баланд овозда эшитган. Умида С. мусиқани пасайтиришни сўраб бир неча марта огоҳлантирган. Лекин эркак унинг гапларига эътибор қилмаган ва қасддан аёлнинг кўча эшигини бузган. Шундан сўнг аёл полицияга арз қилишини айтиб таҳдид қилган.