Навоий шаҳрида маст фуқаро бир кишини ўлдирди
май 01, 2019 10:48 Asia/Tashkent
Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида маст ҳолда бўлган шахс жанжал туфайли бошқа бир нафарни ўлдириб қўйди.
Навоий шаҳар Агрономлар кўчасида яшовчи Ш.О. маст ҳолда, Толстой кўчасида яшаган В.В.нинг уйида ўзаро жанжал туфайли уни пичоқ ва қўли билан уриб жароҳатлади.
Натижада В.В. воқеа жойида вафот этган. Ш.О. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.