Тошкент шаҳрида автобус пиёдаларни босиб ўтди /қурбонлар бор/
май 04, 2019 11:06 Asia/Tashkent
3 май куни Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига бириккан иккинчи даражали йўлдаги “Чиннибозор” жамоат транспорти бекатида ЙТҲ содир бўлди
Хабарда айтилишича, 147-рақамли йўналишда ҳаракатланувчи Mercedes-Benz автобуси ҳайдовчиси йўловчиларни тушираётган вақтда ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, автобус ўз-ўзидан олдинга юриб кетган ва бекатда турган икки пиёдани уриб юборган. Тахминан 10 метрча юриб, автобус олд ўнг ғилдираги билан бетон новга кириб қолиб тўхтаган.
ЙТҲ оқибатида 14 ёшли қиз ва 30—35 ёшлардаги аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳайдовчининг 20 йиллик тажрибага эга эканлиги айтилмоқда.
Ёрлиқ