Ўз иш жойида ваҳшийларча ўлдирилган ўзбекистонлик аёл жасади ватанга келтирилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i45278
Россияда ўз иш жойида ваҳшийларча ўлдирилган ўзбекистонлик У. Эгамуротованинг жасади, ватандош сифатида, Ўзбекистонга етказилди ҳамда 2-май куни дафн этилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот-хизмати.
(last modified 2019-05-08T05:34:00+00:00 )
май 08, 2019 10:24 Asia/Tashkent
  • Ўз иш жойида ваҳшийларча ўлдирилган ўзбекистонлик аёл жасади ватанга келтирилди

Россияда ўз иш жойида ваҳшийларча ўлдирилган ўзбекистонлик У. Эгамуротованинг жасади, ватандош сифатида, Ўзбекистонга етказилди ҳамда 2-май куни дафн этилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, марҳума келиб чиқиши  бӯйича ўзбекистонлик бўлиб, 2011-йилда доимий яшаш жойини Россияга кўчирган ҳамда Россия Федрацияси фуқаролигини олиб,  Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечган.

Шунга қарамай, 2019-йилнинг 1-май куни У.Эгамуротованинг жасади, ватандош сифатида, Ўзбекистонга етказилган ва дафн этилган. Жасадни жўнатиш ва дафн этиш ҳаражатларини россиялик иш берувчи ўз зиммасига олган. Марҳуманинг 3 нафар фарзанди – Россия фуқаролари Тула вилоятида ўз оталари – Россия фуқароси қарамоғида қолган.

Айни пайтда Тула вилояти Тергов бошқармаси Узловая шаҳри тергов бўлими томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят (одам ўлдириш) аломатлари бўйича очилган жиноят ишининг тергов жараёнлари давом этмоқда. 

Мазкур жиноятни содир этганликда гумонланаётган Россия фуқароси қамоққа олинган. Айни пайтда у билан тергов ишлари олиб борилмоқда ва у Россия Жиноят кодекси доирасида ўз қилмишига яраша жазо олади.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлими Тула вилояти Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом этмоқда.