Ўзбекистон президенти “ЛУКОЙЛ” компанияси раҳбарини қабул қилди
(last modified Thu, 16 May 2019 06:02:00 GMT )
май 16, 2019 11:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти “ЛУКОЙЛ” компанияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон президенти кеча “ЛУКОЙЛ” компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев меҳмонни қутлар экан, мамлакат нефть-газ тармоғида етакчи бўлган ушбу Россия компанияси билан самарали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди. 

Бугунги кунда "ЛУКОЙЛ" компанияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларга киритган инвестициялар ҳажми 7,5 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.

Ўтган йил апрель ойида ишга туширилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси лойиҳа қувватига чиқди. "Ҳовузак" ва "Шоди" конлари, шунингдек, Жануби-Ғарбий Ҳисор конлари ўзлаштирилмоқда.

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, янги инвестиция дастур ва лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда “ЛУКОЙЛ” компаниясининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.