Марказий банк олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархларини эълон қилди
май 22, 2019 13:37 Asia/Tashkent
Марказий банк эсдалик тангаларнинг 22 майдан амалда бўладиган нархларини белгилади, деб хабар берди ЎзА.
Унга кўра:
1 та олтин танга нархи – 13 400 000 сўм;
1 та кумуш танга нархи – 244 000 сўмни ташкил этди.
Эсдалик тангаларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.
Эслатиб ўтамиз, эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.
Ёрлиқ