Самарқандда юз берган мудҳиш ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i45692-Самарқандда_юз_берган_мудҳиш_ЙТҲ_оқибатида_ҳайдовчи_ҳалок_бўлди
Самарқанд туманидаги «Ўзбеккенти» маҳалласида Юк машинаси устида юки билан Nexia 3 автомашинасининг устига чиқиб кетган.
(last modified 2019-05-29T06:13:06+00:00 )
май 29, 2019 11:13 Asia/Tashkent
  • Самарқандда юз берган мудҳиш ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқанд туманидаги «Ўзбеккенти» маҳалласида Юк машинаси устида юки билан Nexia 3 автомашинасининг устига чиқиб кетган.

Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд туманидаги «Ўзбеккенти» маҳалласида ўтувчи автомобиль йўлида 28 май куни соат тахминан 12:00 атрофида 19 ёшли Д.С. бошқарувида бўлган КАМАЗ юк машинаси Ўзбеккенти-Қорасув йўналишида ҳаракатланиб кетаётганда ушбу йўлга туташган М-37 йўналишида ҳаракатланиб келаётган 30 ёшли З.Х. бошқарувидаги Nexia автомобили билан тўқнашиб кетган. Оқибатда З.Х. воқеа жойида ҳалок бўлган. З.Х.нинг икки фарзанди етим қолди.

Мазкур ҳолат бўйича Самарқанд туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши очилган. Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.