Тошкентда ўтказилган МДҲ ички ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида 6та масала муҳокама этилди
Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.
Мазкур йиғилиш МДҲ давлатлари Ички ишлар вазирлари Кенгашининг 46-учрашуви ҳисобланиб, у анъанавий тарзда қизғин ва конструктив ҳамда ҳамфикрлилик руҳида бўлиб ўтди.
Йиғилишда Озарбойжон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Арманистон Республикаси Полицияси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон Ички ишлар вазирликлари делегациялари иштирок этди.
Кенгашнинг бу галгисида Ҳамдўстлик давлатлари ҳудудида Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли турдаги жиноятчиликка қарши курашишни мувофиқлаштириш бўйича Бюро директори О.Ф.Коновалов, Ижро қўмитаси қошидаги МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари Кенгаши вакили А.Н.Кулешов, Ижро қўмита ўринбосари А.Д.Смагулов, шунингдек МДҲ Антитеррор маркази раҳбари А.П.Новиковлар қатнашдилар.
Айни вақтдаги Ички ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишига раислик қилиш вазифаси Озарбойжон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ўтди.
Ички ишлар вазирлари Кенгашида кун тартибига қўйилган 7 банддан иборат кенг қамровли вазифалар кўриб чиқилди.
Биринчи масала “МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирликлари ва Полициясининг ҳамкорлиги ва давлатлараро жиноятчиликка қарши курашиш дастурини амалиётга жорий этишнинг устувор масалалари тўғрисида”,Иккинчи масала юзасидан Ҳамдўстлик давлатлари ҳудудида Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли турдаги жиноятчиликка қарши курашишни мувофиқлаштириш бўйича Бюро ташаббуси билан қайта ишлаб чиқилган 2030 йилгача бўлган вақтда Ҳамдўстлик давлатларининг Ички ишлар вазирликлари ва Полицияси ҳамкорлиги Концепцияси,учинчи масала бўйича Кенгаш илгари Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан илгари сурилган, МДҲга аъзо давлатларнинг мажбурий равишда чиқариб юборилиши лозим бўлган шахсларга қайтиб келиш учун гувоҳнома расмийлаштириш тўғрисидаги қарор,Тўртинчи масалада Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Ҳамдўстлик давлатларининг Ички ишлар вазирликлари ва Полицияси юборган сўровномаларни халқаро назорат остида етказишнинг ягона тартиби,бешинчи масала юзасидан МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирликлари ва Полицияси томонидан ҳар томонлама мувофиқлаштирилган ёки ҳамкорликда тезкор-профилактик тадбирлар ўтказиш борасида,Олтинчи масала бўйича Кенгашнинг олдин қабул қилинган 11 та қарорини, яъни айрим сабабларга кўра ўзининг долзарблигини йўқотган ва бошқа ҳужжатлардаги қоидаларни такрорлаган ҳужжатларни ҳаракатдан тўхтатиш ҳақида эди.