Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни Қозоғистон президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади
(last modified Mon, 10 Jun 2019 07:16:08 GMT )
июн 10, 2019 12:16 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни Қозоғистон президенти сайловида  ғалаба қозонгани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун -10 июнь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевни кеча бўлиб ўтган Қозоғистон президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий табриклади.

Сайлов натижалари Қозоғистон халқи Қосим-Жўмарт Тўқаевни кенг қўллаб-қувватлаши ва унга улкан ишонч билдириши, унинг мамлакат барқарор тараққиётига ва халқаро нуфузини оширишга ҳиссасини юксак баҳолашини яна бир бор намойиш этгани, амалга оширилаётган сиёсат ва энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг изчил давом эттирилишига қатъий ишончнинг ифодаси бўлгани алоҳида таъкидланди.

Қозоғистон президентининг жорий йил апрель ойидаги Ўзбекистонга илк давлат ташрифи дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга ўзаро интилишнинг тасдиғи бўлиб, икки томонлама ҳамкорлик ривожига янги суръат бағишлагани қайд этилди.

Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев  Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликка доир, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаевнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди

Қозоғистонда бўлиб ўтган рухсатсиз намойишларда қарийб 500 киши қўлга олинди

Ёрлиқ