Ўзбекистон фуқаролари ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси қамалди
(last modified Wed, 26 Jun 2019 06:47:03 GMT )
июн 26, 2019 11:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон фуқаролари ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси қамалди

Владимир вилоятининг Петушинск тумани суди қозоғистонлик икки нафар автобус ҳайдовчиларини 5,6 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди

“Суд содир этилган жиноят оғирлигини, Шарқий транспорт прокуратураси вакили - давлат айбловчисининг нуқтаи назарини, судланувчи шахслар ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, айбланувчиларнинг ҳар бирини 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади”, - дейилган хабарда.  

Хабарда шунингдек, Қозоғистон фуқаролари Россия ҳудудида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган автобусларда йўловчи ташиш билан шуғуллангани ва улар ўз айбини тан олиб, қилган ишларидан пушаймон эканликлари айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мудҳиш воқеа 2017 йилнинг октябрь ойида Россиянинг Владимир вилояти Петушин туманидаги содир бўлган эди. Ўшанда 2 нафар қозоғистон фуқаролари бошқарувида бўлган автобус темирйўлни кесиб ўтаётган вақтида двигатели ўчиб қолади.

Айнан шу вақтда "Санкт-Петербург - Нижний Новгород" йўналишида ҳакаратланаётган поезд автобусга катта тезликда урилиб уни бир неча метрга судраб кетади. Автобус ичида 56 нафар ўзбекистонлик йўловчилар бор эди. Улардан 17 нафари воқеа жойида вафот этган, жумладан 2 нафар бола ҳам.