Қозоғистонда юз берган ЙТҲ да Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Актау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 29 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 18:15да “Самара-Чимкент” трассасининг 896-км.да 3 автомобиль иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Автомобилларнинг иккитасида 11 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Садафхон Юнусова ва Ойбек Мўминжонов жароҳат олган ва Ақтўбе вилояти Хромтау туманидаги касалхонага жойлаштирилган. Олинган маълумотларга кўра уларнинг соғликлари ҳолати барқарор.
8 нафар ўзбекистонлик айни пайтда Хромтау шаҳридаги “Шерхан” кемпингида бўлиб турибди. ЙТҲ бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бош консулхона томонидан вазият назоратга олинган ҳамда Ақтўбе вилояти Хромтау туманининг тегишли органлари билан тезкор алоқа ўрнатилган.