Ўзбекистон дунё паспортлари рейтингида 88 поғонани эгаллади
(last modified Thu, 04 Jul 2019 08:10:33 GMT )
июл 04, 2019 13:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон дунё паспортлари рейтингида 88 поғонани эгаллади

Швецариянинг Henley & Partners ширкати 2019 йил 3 ой маълумотига кўра, дунё паспортларининг рейтингини эълон қилди. Бу рейтингнинг натижасига биноан Ўзбекистон 88 поғонани касб этди.

Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, бу рейтингга биноан Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 56 мамлакатига визасиз сафар қилишлари мумкин. 

 Henley & Partners кампанияси паспортлар рейтингида Ўзбекистон 6 ой олдин 80 поғонани ва бир йил олдин эса 82 жойни эгалланган эди.

Қозоғистон Марказий осиё мамлакатлари ўртасида энг яхши кўрсатгичга эга. 

Япония ва Сингапур паспортлари бу рейтингда яхши поғонада тўради ва бу мамлакатларнинг фуқаролари визасиз дунёнинг 189 мамлакатига сафар қилишлари мумкин. 

Афғонистон паспорти бу рейтингда энг охирги жойни эгаллади. Бу мамлакатнинг фуқаролари дунёнинг фақат 25 мамлакатига визасиз сафар қилишлари мумкин.   

Ёрлиқ