Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Федерико Магерини билан учрашди
(last modified Mon, 08 Jul 2019 06:59:36 GMT )
июл 08, 2019 11:59 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Федерико Магерини билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Федерико Магерини Бишкек шаҳрида учрашиб, Афғонистон ва минтақа вазъияти ҳақида фикр алмашдилар.

Якшанба куни бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Федерико Магерини Бишкек шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари 15 йиғилишининг доирасида учрашиб, Афғонистон бўҳрони ҳамда минтақа ва халқаро айрим масалаларни ҳал этиш учун ўзаро ҳамкорликлар ҳақида фикр алмашдилар. 

Икки томон ушбу учрашув чоғида "Европа Иттифоқи -Ўзбекистон" доирасида алоқаларни янада ривожлантириш ҳақида музокара қилишди.  

Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари 15 йиғилиши кеча якшанба куни Бишкекда ўтказилди.

Учрашувнинг асосий мавзўси Марказий Осиё ва Европа Иттифоқининг янги стратегиялари бўйича фикр алмашиш бўлди.