Россия Ўзбекистонга 174 миллион евро кредит ажратади
Россия хорижий иқтисод банки янги технологияларни экспорт қилиш доирасида келаси 3 йил давомида Ўзбекистонга 174 миллион евро кридит беради.
Бунга қўшимча, бу кридит Тошкент метроси учун поезд импорт қилиниши учун ихтисос берилади.
Россия хорижий иқтисод банки раиси Игорь Шувалов бу ҳақда метро вагонлари экспорт қилинишидан кейин Тошкент шаҳрига Россиянинг технологияларини экспорт қилиш лойиҳаларини ижро этишга умидворлик зоҳир этамиз,-деб айтди.
У шаҳар инфратизилмалари ва электр энергияси соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш ҳам назарга олинган,-деб қўшимча қилди.
Шувалов ўз сўзлари давомида, эндиликда, 2-та электр энергетикаси лойиҳасини ташкил этиш бўйича ишлар бошланган ва режалар ишлаб чиқарилмоқда,деб таъкидлади.
Икки мамлакатнинг савдо-сотиқ ҳажми 2017 йилда 3 миллиард 650 миллион долларни ташкил этди.