Эскперт: Мирзиёев ҳокимиятни ўзига мослаштиришни бошлади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i4651-Эскперт_Мирзиёев_ҳокимиятни_ўзига_мослаштиришни_бошлади
Эскперт: Мирзиёев ҳокимиятни ўзига мослаштиришни бошлади
(last modified 2018-08-22T13:17:40+00:00 )
сентябр 15, 2016 07:21 Asia/Tashkent
  • Эскперт: Мирзиёев ҳокимиятни ўзига мослаштиришни бошлади

Эскперт: Мирзиёев ҳокимиятни ўзига мослаштиришни бошлади

"Абдулла Ориповнинг ҳокимиятга қайтарилишини, - дейди экперт. - Кутилган қадам деб ҳисоблаш мумкин. Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ, негаки Орипов Мирзиёев кўмагида мартабага эришган инсон, бир сўз билан айтганда унинг одами". Айнан Абдулла Орипов энг муҳим ўринларда кейинчалик Рустам Азимовнинг ўрнини эгаллаши мумкин, деб ҳисоблайди эксперт.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳокимият тепасида амалга оширилган ўзгаришлар, бу ҳали бошланиши, деб ҳисоблайди Спутник мухбири билан исми сир тутилиши шарти билан суҳбат қуришга рози бўлган ўзбек сиёсатшуносларидан бири.

Сиёсатшуносга кўра, бу давлат машинасида кечаётган ўзгаришларнинг фақатгина бизга кўринган қисми, холос. "Тахминан бир йил олдин барча давлат органлари ёппасига ўзларида фаолият юритаётган ходимларнинг анкеталарини уларнинг суратлари билан бирга, ҳатто, қариндошларининг қисқача таржимаи-ҳолини қўшган тарзда куч органларига топширган эди. Ўша пайтдаёқ энг ишончлилар танлаб олинган, айни вақтда эса бу жараён тўлиқ ишга туширилган, давлат органларининг энг муҳимлари ҳамда тузилмалар сайловларга қадар тозаланади, кейин эса навбат бошқаларга ҳам етиб келади", — деб таъкидлади эксперт. "Абдулла Ориповнинг ҳокимиятга қайтарилишини, — дейди экперт. — Кутилган қадам деб ҳисоблаш мумкин. Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ, негаки Орипов Мирзиёев кўмагида мартабага эришган инсон, бир сўз билан айтганда унинг одами". Экспертнинг фикрига кўра, айнан Абдулла Орипов энг муҳим ўринларда кейинчалик Рустам Азимовнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Экспертга кўра, 2012 йилда Ўзбекистонда Россиянинг "МТС" компанияси активлари ва мол-мулки қўлга олиниши билан боғлиқ жанжалдан кейин Мирзиёев ён беришга ва Ориповни лавозимидан олишга мажбур бўлган эди. Аммо шу билан бирга бу ҳаракатлар ортида Ўзбекистоннинг Биринчи Президентининг қизи Гулнора Каримова турганини, ўша вақтда Бош вазир ўринбосари, ахборотлаштириш тизими ва телекоммуникациялар комплекси раҳбари бўлган Орипов "емаган сомсасига пул тўлашга мажбур бўлгани"ни ҳамма биларди. "Орипов яхши бошқарувчи, у 10 йилдан ортиқ муддат (2002-2012 йй.) фақатгина Бош вазир ўринбосари бўлибгина қолмай, шу билан бирга 2005 йилдан 2009 йилгача ҳозирги Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигини бошқарган. Агар у ўша вақтларда ўз лавозимида қолганида эди, бугунги кунда Азимовнинг юлдузи ҳозиргидек ёрқин порламаслиги аниқ эди", — деб ҳикоя қилади суҳбатдош. "Яна бир қизиқ жиҳати шуки, — деб таъкидлайди эксперт. — Орипов ўз вақтида МДҲ бўйича ҳамкорлар билан алоқани йўлга қўйиш учун жавоб берар эди. Демак, у, халқаро муносабатларда анча тажрибали сиёсатчи, Мирзиёевга эса айни дамда худди шундай инсон керак. Қолаверса, барча ташқи алоқалар сўнгги йилларда Рустам Азимов орқали ўтган, бўлғуси президент эса, у шубҳасиз Мирзиёев бўлади, ўзи олдида бундай кучли рақибга тоқат қилмаслиги аниқ", — деб таъкидлайди сиёсатшунос. Юқоридаги гаплар саккиз йиллик йўқолишдан сўнг яна сиёсатга қайтган Рустам Қосимовга ҳам тегишли. У узоқ вақтлар республика олий ва ўрта махсус таълим вазири сифатида фаолият юритди, кейинчалик Бош вазир ўринбосари этиб тайинланиб, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритган эди. Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, у ҳам халқаро масалаларда улкан тажрибага эга, сабаби, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги масалалари бўйича Ўзбекистон миллий мувофиқлаштирувчиси бўлган.