Афғонистон президенти Ўзбекистонда афғонлараро йиғилиши ўтказилишидан бехавар эканлигини маълум қилди
(last modified Sun, 21 Jul 2019 08:16:17 GMT )
июл 21, 2019 13:16 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти матбуот котиби Сиддиқ Сиддиқий
    Афғонистон президенти матбуот котиби Сиддиқ Сиддиқий

Афғонистон президенти матбуот котиби Ўзбекистонда ўтказиладиган афғонлараро йиғилиши тафсилотларидан Афғонистон президентининг хавари йўқлигидан хабар берди.

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Сиддиқ Сиддиқий Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказилиши мўлжалга олинган афғонлараро йиғилишдан хабари йўқ,-деб эълон қилди. 

Афғонистон президенти матбуот котиби минтақадаги айрим мамлакатлар Толибон гуруҳи билан музокарани бошлашда Кобул давлатига кўмак беришга сайъ-ҳаракат қилаётган мамлакатларга ишора этиб, бу кўмаклар самара бериши ва Толибон гуруҳи халқни ўлдириш ва урушдан қўл тортишига умидворлик билдирди. 

Бундан олдин Афғонистон ва Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари афғонлараро тинчлик музокарасининг иккинчи йиғилиши Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказилиши ҳақида хабар тарқатган эди.

Бу йиғилишнинг бириничи даври Толибон гуруҳи ва Афғонистон давлати намояндалари иштирокида, икки кун давомида 7-8 июл кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилди. 

Бироқ, Толибон гуруҳи ҳалигача Афғонистон давлати билан бевосита музокара қилишни қабул қилгани йўқ ва Қатар пойтахти Доха шаҳрида Толибон гуруҳи ва америкаликларнинг натижасиз музокараларининг етти даврида Кобул давлати иштирок этмади.   

  

Ёрлиқ