Тожикистон Ўзбекистон автомобилларига суғурта божлари ставкаларини сезиларли даражада пасайтирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i46886-Тожикистон_Ўзбекистон_автомобилларига_суғурта_божлари_ставкаларини_сезиларли_даражада_пасайтирди
Бундан кейин Ўзбекистон фуқаролари Тожикистон ҳудудига енгил автомобилда кирганлик учун автомашина двигатели ҳажмига қараб 15-20 сомоний тўлайдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 14, 2019 09:54 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ўзбекистон автомобилларига суғурта божлари ставкаларини сезиларли даражада пасайтирди

Бундан кейин Ўзбекистон фуқаролари Тожикистон ҳудудига енгил автомобилда кирганлик учун автомашина двигатели ҳажмига қараб 15-20 сомоний тўлайдилар.

Ўзбекистон фуқаролари Тожикистон ҳудудига енгил автомобилда киргани учун тахминан 52 АҚШ доллар миқдорида давлат суғурта божини тўлаган, бу Ўзбекистон томонидан аввал белгиланган ставкалар билан деярли бир хил.

Ўзбекистон Тожикистон автомобилларига кириш учун ставкаларни июнь ойи ўрталарида пасайтирди: 14 июндан тожикистонликлар енгил автомобилда қўшни республика ҳудудига кириши учун тахминан 15-20 сомоний тўлайди.