Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарада хавфсизлик чораларини кўрмоқда.
Ўзбекистон аэропортлар ва Қозоғистон билан чегара минтақаларидаги хавфсизликни таъминлаш учун махсус хавфсизлик чораларини кўрмоқда.
Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, сешанба куни Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг вакили Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридаги отишмадан сўнг Ўзбекистон чегарачилари қозоқ касбдошлари билан маълумот алмашиш билан чегаралардаги вазиятни назорат қилишни кучайтирганлигини эълон қилди.
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг вакили мазкур қўшинлар қўшимча кучлар ва жиҳозларни юбормасдан туриб чегаралар ҳимоясини кучайтириш мақсадида бундан олдин бу каби ҳоллар учун чора ва тайёргарлик ишларини амалга оширганлигини изҳор этди.