август 15, 2019 10:19 Asia/Tashkent
  • ЕвроИттифоқ Ўзбекистондаги «Жаслиқ» колониясининг ёпилишини олқишлади

Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги «Жаслиқ» колониясининг ёпилишини олқишлаб, буни қамоқхоналарда бошқарувни яхшилаш сари ташланган қадам эканлигини таъкидлади.

«ЙИ пенитенсиар тизимда БМТнинг қийноқ ва жазонинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни топтовчи турларига қарши Конвенсияси факултатив протоколини ратификация қилиш асосида пенитенсиар тизимдаги ислоҳотларни амалга оширишини ҳамда омбудсманнинг энг яхши халқаро тажрибаларга мувофиқ равишда Миллий превентив механизми функциясини бажариш бўйича ваколатларининг кенгайтирилишини кутмоқда», — дейилади Евроиттифоқ баёнотида.

Шунингдек, қайд этилишича, чет эллик ва ички иқтисодий операторларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларга ишончи ҳамда уларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишга тайёрлиги қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши соҳасидаги доимий ўсишга боғлиқ.

«ЙИ келгусида муносабатларимизни янги даражага кўтарувчи бундай ҳодисаларни қўллаб-қувватлашга тайёр», — дея таъкидланади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 2 август куни «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида»ги («Жаслиқ» қўрғонида жойлашган) қарорни имзолади.

Ёрлиқ