АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Тошкентга келади
(last modified Wed, 21 Aug 2019 05:04:08 GMT )
август 21, 2019 10:04 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Тошкентга келади

АҚШ давлат котиби ўринбосари Дэвид Хейлни Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

2019 йилнинг 22 август куни АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Дэвид Хейл бошчилигидаги делегация икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Тошкент шаҳрига келади.

АҚШ делегациясининг ташрифи дастуридан Самарқанд шаҳрида бўлиш ҳам ўрин олган.

Маълумот ўрнида: Дэвид Хейл айни вақтда Қозоғистонда бўлиб турибди. Нур-Султонда АҚШ давлат котиби ўринбосари Қозоғистон раҳбарияти вакиллари билан учрашади, икки томонлама ва глобал мавзулар бўйича стратегик шериклик ҳамда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Ёрлиқ