Ўзбекистон президенти Самарқандда «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини очиб берди
(last modified Tue, 27 Aug 2019 05:34:48 GMT )
август 27, 2019 10:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Самарқандда «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини очиб берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 август куни «Шарқ тароналари» ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари меҳмонларни Самарқандда кўришдан мамнунлигини билдириб, йиғилганларни мазкур айём билан муборакбод этди.

Ҳақиқий санъатни, соф ва боқий мусиқани фақат Парвардигори оламнинг марҳамати билан ҳазрати Инсон яратади.

Сайёрамизда турли келишмовчилик ва қарама-қаршиликлар, уруш ва низолар авж олган таҳликали замонда, одамзот тобора ўз дунёсига ўралиб бораётган бир шароитда мусиқа инсонга инсонлигини эслатиб, унинг қалбида келажакка умид ва ишонч уйғотади. 

Ушбу анжуман турли цивилизациялар, халқлар ва миллатлар ўртасида ўзига хос маданий ҳамкорлик ҳамда мулоқот майдонига айланганини, Регистон майдонига қадам қўйган ҳар бир санъаткор, миллати, тили ва динидан қатъи назар, башарият фарзанди сифатида дилларни дилларга, элларни элларга боғлашини таъкидлади деди Мирзиеёв 

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле ҳам ўз чиқишида бу мерос асрлар давомида олимлар, ҳунармандлар, санъаткорларни бу ерга етаклаганини қайд этди. Умумбашарий тарихни асраш, универсал тил бўлган мусиқани ривожлантириш ЮНЕСКОнинг масъулият доирасига киришини, ташкилот Ўзбекистон билан кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканини таъкидлади.

Бу йилги фестивалда 75та давлатдан 340 нафар вакил қатнашмоқда.