Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетгани айтилмоқда
(last modified Sat, 31 Aug 2019 09:58:51 GMT )
август 31, 2019 14:58 Asia/Tashkent
  • Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетгани айтилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан олинган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Хабарга кўра, қўмита раиси Жасур Акромов, раис ўринбосари - Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан ишдан олинган.

Айни вақтда ким қўмитага янги раис этиб тайинлангани ҳозирча номаълум.

2018 йилнинг 18 апрель куни 2003 йилдан бери Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида фаолият юритиб келган Ортиқбек Юсупов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Жасур Акромов қўмита раиси этиб тайинланганди.

Бундан ташқари, ўшанда Музаффар Комилов ҳамда Нурийман Абдулҳасан раиснинг янги ўринбосарлари этиб тайинланди.

SOF.UZ