1150 киши Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i47289-1150_киши_Ўзбекистон_фуқаролигидан_маҳрум_этилиши_мумкин
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган мамлакат фуқаролари бўйича 1150 кишилик рўйхатини маълум этди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
сентябр 04, 2019 10:27 Asia/Tashkent
  • 1150 киши Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган мамлакат фуқаролари бўйича 1150 кишилик рўйхатини маълум этди.

Ушбу фуқаролар хорижга доимий яшашга уч йилдан ортиқ вақт олдин чиқиб кетган бўлиб, консуллик ҳисобига турмаган.

Шу муносабат билан, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, рўйхатдаги шахсларга нисбатан улардан фуқароликни олиб ташлашни расмийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда