Хитой: Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб қувватлаймиз
(last modified Sat, 07 Sep 2019 05:31:32 GMT )
сентябр 07, 2019 10:31 Asia/Tashkent
  • Хитой: Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб қувватлаймиз

Хитой давлати Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлаш бўйича саъй-ҳаракатларини ҳимоя этишини таъкидламоқда.

Кеча  Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Жианг Ян билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Хитойнинг Афғонистон муаммосини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, Афғонистонда турли лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Хитой томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлаш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.

Элчи Афғонистоннинг минтақавий лойиҳаларга жалб этилиши муҳимлиги ҳақидаги Ўзбекистон томонининг фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлади, бу эса мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашга ёрдам беришини таъкидлади, дейилади хабарда.