сентябр 09, 2019 10:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда АЭС қуриладиган майдонча МАГАТЭ талабларига мосдир

Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси қурилиши учун Жиззах вилоятида Тузкон кўли яқинида танланган майдонча Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) талабларига қарийб тўлиқ жавоб бериши айтилади.

«МАГАТЭ томонидан улар мавжуд бўлган тақдирда АЭС қурилиши муаммоли бўладиган 15 та ‘номақбул омил’ келтирилган. Бизнинг майдончамиз эса — бу дунёда камдан кам ҳолларда учрайди — уларнинг 14 тасидан холи. 15-омил — ер ости сувларининг ер сатҳидан 6−12 метр чуқурликда жойлашуви муҳандислик усули билан осон ҳал қилинади», — деди Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат лойиҳа илмий тадқиқот институти бош директори Йўлдош Маърупов.

«Ўзатом» устувор майдондаги муҳандислик тадқиқотларини 2019 йилнинг охиригача тугаллаш режалаштирилган, уларнинг натижалари Атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш (АМТБ) асосини ташкил этишини эслатиб ўтди.

Бунда ишлар режасига мувофиқ, 2020 йилнинг охиригича АМТБ ишлаб чиқилади ва жамоат эшитувига қўйилади. Юқорида тилга олинган муҳандислик-тадқиқот ишлари натижаларига кўра, мазкур майдонга рухсат олиш учун тегишли материаллар ядровий ва радиацион хавфсизлик органи — Давлат саноат хавфсизлиги қўмитасига юборилади.

Ёрлиқ