Ўзбекистон ва Украина ўртасида авиақатновни йўлга қўйилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i47400-Ўзбекистон_ва_Украина_ўртасида_авиақатновни_йўлга_қўйилади
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент - Киев - Тошкент йўналишида ҳафталик чартер рейсини тиклаётганини маълум қилди.
(last modified 2019-09-09T11:35:35+00:00 )
сентябр 09, 2019 16:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Украина ўртасида авиақатновни йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент - Киев - Тошкент йўналишида ҳафталик чартер рейсини тиклаётганини маълум қилди.

Рейслар Airbus A320 самолётларида ҳар шанба куни амалга оширилади.

Ўзбекистон миллий авиакомпанияси 2015 йил май ойигача Тошкент - Киев - Тошкент йўналишида мунтазам рейсларни амалга оширган. Парвозлар икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида келишувга эришилмаганлиги сабабли тўхтатилди. «Украина халқаро линиялари» авиакомпанияси ҳам ушбу йўналишдаги парвозларни тўхтатган.

Uzbekistan Airways - Ўзбекистон авиаташувчиси бўлиб, 100 фоизи давлатга тегишли ширкатдир. Компания Европа, Осиё, Америка мамлакатларига 60 дан ортиқ йўналишларда мунтазам рейсларни амалга оширади. Бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг парки замонавий «Boeing-757/767», «Boeing-787-8 Dreamliner», «Airbus А320» лайнерлари, шунингдек «Boeing-767-300BCF» юк самолётларидан иборат.