ОТБ Ўзбекистонга миллий валютадаги облигацияларини чиқаришда ёрдам беради
(last modified Fri, 13 Sep 2019 05:58:21 GMT )
сентябр 13, 2019 10:58 Asia/Tashkent
  • ОТБ Ўзбекистонга миллий валютадаги облигацияларини чиқаришда ёрдам беради

Марказий банк раҳбарияти Осиё тараққиёти банки  делегацияси билан халқаро капитал бозорига миллий валютадаги облигацияларини чиқариш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалалар муҳокама қилди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашув давомида томонлар ОТБнинг миллий валютага оид офшор облигацияларини чиқариш орқали лойиҳаларни молиялаштиришда ҳамкорлигига доир бир қатор масалаларни кўриб чиқдилар.

ОТБ келгусида пул (валюта) бозорига инструментларни жорий қилиш орқали ички бозордаги операцияларини сезиларли кенгайтириши мумкинлиги белгилаб олинди.

Шунингдек, томонлар ОТБ ва Марказий банк ўртасидаги ҳамкорлик, хусусан, техник кўмак ва салоҳиятни ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Ёрлиқ