МДҲ раҳбарлари саммитида Шавкат Мирзиёев қатнашмади
(last modified Sat, 17 Sep 2016 06:41:47 GMT )
сентябр 17, 2016 11:41 Asia/Tashkent

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарлари йиғилишига бормади ва Ўзбекистон номидан бу мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қатнашмоқда.

Шу йилнинг 16 сентябрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг йиғилиши бошланди. Бишкек шаҳри мезбонлик қиладиган мазкур саммитда Ўзбекистон Республикаси номидан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирок этмоқда. Бу ҳақда бугун Қирғизистон президенти девонининг ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаков брифинг чоғида маълум қилган.

Кун.уз сайтига кўра, қирғизистонлик мулозимнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ички ишлари билан бандлиги туфайли саммитга бора олмаслигини билдирган:

«Биз ундан яқиндагина мактуб олдик. Ўзбекистон ҳозирда президентлик сайловларига тайёрланмоқда. Бу ҳеч ўзаро муносабатлар ҳолати билан боғлиқ эмас. Қолаверса, Сооронбай Жээнбеков ва Шавкат Мирзиёев телефон орқали суҳбатлашди. Бизнинг муносабатларимиз ёмонлашмаган».

Шунингдек, саммитда Туркманистон номидан вазирлар маҳкамаси раҳбарининг ўринбосари иштирок этади. С.Исаков бу ҳақда фикр билдирар экан, 12 сентябрь куни Туркманистон томони ташаббуси билан Қирғизистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали мулоқот қилганини маълум қилган:.

«Туркманистон президенти ҳам конституция билан боғлиқ муҳим маросимлар туфайли кела олмаслигини билдирди».

Бишкекдаги саммитда Арманистон, Озарбойжон, Беларусь, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон президентлари, Молдова Республикаси бош вазири, Украина номидан эса элчи қатнашади. МДҲнинг юбилей саммитида 15та масала муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Айтиш керакки ўтган ойи Тошкент давлати Қирғизистон билан Ўзбекистон чегараларидаги минтақани ўз ҳудуди деб эълон этганидан кейин бу икки мамлакат ўртасидаги чегара ихтилофлари қайта авж олганди. Бу минтақада шунингдек 4 нафар қирғизистонлик қўлга олиниб бир неча кунидан кейин озод этилганди.

Ушбу ихтилофлар ва баҳслардан кейин Қирғизистон президенти Алмазбек Атумбоев Бишкек давлатидан Қирғизистоннинг собиқ раҳбарлари имзолаган чегарага оид келишувни қайта кўриб чиқишларини сўради.

Ўтган йиллар давомида Марказий Осиё республикаларининг чегаралари хуссан Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларидаги ихтилофлар ва айрим пайтлар юз берган отишмалар натижасида айрим фуқароларни қурбон бўлишгани муҳим муаммолардан бирига айланиб қолмоқда.

Марказий Осиё республиклари хусусан Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистонни,  мустақилликка эриша олишганидан кейин,  бу мамлакатлар ўртасидаги чегара муаммолари нафақат ҳал этилмаган балки,  бу мамлакатлар ўртасидаги муҳим муаммоларга айланиб қолган.

Экспертларга кўра, Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев бу мамлакатнинг муддатдан илгари президентлик сайловларидан олдин, МДҲ йиғилишига бормасликни афзал деб кўрган.

Бундан ташқари 15 сентябрь куни Қирғизистонда бошланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳарбий кучлари қўшма ҳарбий машғулотларида Ўзбекисигон ҳарбий кучларини қатнашмаслиги ҳам сиёсий кузатувчилар ва таҳлилчилар эътиборини ўзига тортган.

Экпертларга кўра, Ўзбекистон ҳарбий кучларини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳарбийларининг машғулотларида  қатнашмаслиги ва Шимолий Корея давлатининг навбатдаги ядровий синовини қаттиқ танқид қилгани Тошкент давлатини ўз навъида Ғарб давлатлари билан ҳамкорликларини қайта кўриб чиқиш фикрига тушганлигидан далолат бериши мумкин.

Ислом Каримовни вафот этганидан кейин Тошкент давлатини ўзининг ташқи сиёсатани қайта кўриб чиқиш қарори бу мамлакатда сиёсий ва ижтимоий тинчлик, субот ва барқарорликни сақлашга кумаклашишини имкони бор. Аммо барча кузатувлар албатта Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган президентлик сайловлар натижалари ушбу масалаларнингг барчасига ойдинлик киритиши ва аниқлашишини таъкидлашмоқда.