Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессиясида қатнашади
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 21—29 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюриши кутилмоқда.
Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШда БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида, жумладан, Эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш Глобал чақируви тақдимотига бағишланган юқори даражадаги тадбирда, Иқлим таъсирлари бўйича БМТ Саммитида, «Марказий Осиё — АҚШ» («C5+1») шаклида ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг (ОҲИЧК) вазирлар учрашувларида иштирок этади.
Шунингдек, ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Нью-Йорк шаҳрида хорижий мамлакатлар делегациялари билан икки томонлама учрашувларни ўтказади.
Ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида АҚШ расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш ва Ўзбекистон—АҚШ кун тартиби масалаларини муҳокама қилиш ҳам кўзда тутилган.